date

Анчелотти мураббийликда ҳаммаси ишончга боғлиқ деди

Анчелотти мураббийликда ҳаммаси ишончга боғлиқ деди

Юлдузли мутахассис Карло Анчелотти мураббийлик касбининг энг муҳим жиҳати ҳақида фикр билдирди. Италиялик тренернинг айтишича, футболда натижадан ҳам кўра кўпроқ ўзаро ишонч ҳал қилувчи омил бўлиб қолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Мураббийнинг шартномаси ишонч бор экан, амалда давом этади. Мени деярли ҳамма жойда ишдан бўшатишган. Ўн клубда ишлаганман ва уларнинг еттитасида кетишга мажбур бўлганман», — дея Анчелоттининг сўзларини Cadena SER келтирди.

Маълумки, ўтган ёздан бери Анчелотти Бразилия миллий терма жамоасини бошқариб келмоқда. 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида «селесао» Шотландия, Гаити ва Марокко билан тўқнаш келади.

Бразилия мундиалда 2002 йилдан бери қўлга киритилмаган чемпионликни қайтариб олишни асосий мақсад қилиб қўймоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти мураббийликда ҳаммаси ишончга боғлиқ деди