date

Англия клублари «Интер» ҳужумчиси Маркус Тюрамни кузатмоқда

Англия клублари «Интер» ҳужумчиси Маркус Тюрамни кузатмоқда

Миланнинг «Интер» жамоаси ҳужумчиси Маркус Тюрам АПЛ скаутлари эътиборига тушди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Инсайдер Фабритсио Романо маълумотига кўра, номи ҳозирча ошкор этилмаётган бир қатор инглиз клублари француз футболчисини ёзги трансфер ойнасида таркибга қўшиш вариантини кўриб чиқмоқда. Тюрамга бошқа чемпионатларда ҳам қизиқиш бор, аниқ музокаралар эса жаҳон чемпионатидан кейин бошланиши мумкин.

28 ёшли форварднинг «нерадзуррилар» билан шартномаси 2028 йил ўрталаригача амал қилади. Transfermarkt Тюрамнинг трансфер қийматини 60 млн евроға баҳолаган. Жорий мавсумда у 31 ўйинда 12 гол ва 5 ассист қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Англия клублари «Интер» ҳужумчиси Маркус Тюрамни кузатмоқда