Opta суперкомпютери «Барселона» ва «Реал» имкониятларини баҳолади

Ла Лигада навбатдаги тур Мадриднинг «Реал» жамоаси очко йўқотганидан сўнг «Барселона» вазиятдан унумли фойдаланиб, турнир жадвалида яна пешқадамликни қўлга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Якшанба куни каталонияликлар ўз майдонида «Леванте»ни 3:0 ҳисобида енгди. Бир кун аввал эса «Реал» «Осасуна»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа чемпионатда «Реал»дан бир очко олдинда бормоқда. Opta суперкомпютери ҳисоб-китобига кўра, айни дамда «Барселона»нинг чемпионлик эҳтимоли 59,46 фоиз, мадридликларнинг имконияти эса 40,35 фоиз деб баҳоланган. 25-турдан кейин қолган жамоалар, жумладан «Атлетико» ҳам, соврин учун курашда деярли умидсиз ҳолатда қолган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг