Сафонов рақобати Шевальенинг ЖЧ-2026 орзусини хавф остига қўймоқда

ПСЖда асосий таркиб учун курашда россиялик Матвей Сафоновдан ортда қолаётган франсуз дарвозабони Люка Шевалье 2026 йилги жаҳон чемпионатига бормаслиги мумкин. Бу ҳақда L’Equipe нашри журналистлари хабар бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Франция терма жамоаси бош мураббийи Диде Дешам Париж клубидаги ҳолатдан хавотирда. Агар Шевалье захирада кўп қолишда давом этса, у бўлажак мундиал учун «уч ранглилар» қайдномасидан тушиб қолиши эҳтимоли бор.
Жорий мавсумда Лига 1 доирасида Люка 17 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол ўтказиб юборган.
Жаҳон чемпионати – 2026 келаси ёзда Шимолий Америкада бўлиб ўтади. Турнирни уч давлат — АҚШ, Канада ва Мексика қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг