Францияда ПСЖнинг янги трансфери Забарний танқидларга учради

Франция матбуоти ПСЖ сафини янги тўлдирган украиналик ҳимоячи Иля Забарнийнинг ўйинидан қониқмаяпти. Le Figaro журналистлари футболчининг илк чиқишларини кескин баҳолаб, уни жамоага барқарорлик бера олмаётганини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Нашрга кўра, Забарний майдонга тез-тез туширилганида ҳимояда ишонч ҳисси етишмайди: у ўзига ишончсиз, ҳаракатларда sust кўринади ва тўп билан ишлашда ҳам муаммоларга дуч келмоқда. Шунингдек, у якка курашларда ва ҳаводаги тўқнашувларда рақиблар устидан етарлича устунлик қила олмаётгани қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Забарний 2025 йил ёзида Англиянинг «Борнмут» клубидан Париж грандига кўчиб ўтган. ПСЖ бу трансфер учун 63 миллион евро тўлаган, футболчи билан шартнома эса 2030 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!