date

Лапорта Мессига «Камп Ноу»да ҳайкал ўрнатмоқчи

Лапорта Мессига «Камп Ноу»да ҳайкал ўрнатмоқчи

«Барселона»нинг собиқ президенти Жоан Лапорта клуб афсонаси Лионел Месси учун «Камп Ноу»да ҳайкал қўйиш ғоясини илгари сурди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Лапортанинг айтишича, Месси Йохан Кройф сингари стадион ҳудудида ҳайкалга лойиқ. Шунингдек, у аргентиналик юлдуз учун тантанали хайрлашув маросими ҳам ўтказилиши кераклигини таъкидлади.

«Лео “Камп Ноу”да ҳайкалга лойиқ. У хайрлашув тадбирига ҳам муносиб. Биз буни стадион тўлиқ якунланиб, 100 мингдан ортиқ мухлисни қабул қила оладиган пайтда ўтказиш тўғри бўлади, деб ҳисоблаймиз. Шуни ташкил қилишга умид қиламиз», — деди Лапорта Catalunya Radio эфирида.

Март ойида «Барселона»да президентлик сайлови бўлиб ўтади. Жоан Лапорта яқинда истеъфога чиқиб, яна сайловда қатнашиш имконини очди.

Айни пайтда «Барселона» Испания Ла Лигаси турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лапорта Мессига «Камп Ноу»да ҳайкал ўрнатмоқчи