Мартинес Роналду барибир футбол тарихидаги энг буюк бўлади

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Криштиану Роналдунинг жаҳон футболидаги ўрни ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, Роналду жаҳон чемпионатини ютса ҳам, ютмаса ҳам, футбол тарихидаги энг буюк футболчи сифатида қолади. Мартинеснинг бу сўзлари Goal нашри Portugal Football Summit подкастига таяниб келтирилди.
Эслатиб ўтамиз, февраль бошида Криштиану 41 ёшни қаршилади. Португалиялик ҳужумчи юқори жисмоний ҳолатини сақлаб турибди ва ҳозирча фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини кўрсатмоқда. Ёзда у навбатдаги жаҳон чемпионатида майдонга тушиши кутилмоқда — бу Роналду учун фаолиятидаги олтинчи мундиаль бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг