date

«Манчестер Юнайтед» футболчиси ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўлди

«Манчестер Юнайтед» футболчиси ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўлди

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Лени Йоро йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузганидан сўнг ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилди. BBC хабарига кўра, футболчи олти ой муддатга рулга ўтира олмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шунингдек, Йорога 666 фунт стерлинг миқдорида жарима ҳам белгиланди.

Маълумотларга кўра, у рухсат этилган тезлик анча паст бўлган участкада автомобилни 115 км/соат тезликда бошқарган. Бу кўрсаткич ўша жой учун белгиланган лимитдан қарийб икки ярим баробар юқори.

2025/2026 йилги мавсумда Лени Йоро 24 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатма муаллифи бўлди.

«Манчестер Юнайтед» ҳозирда Премьер-лига жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» футболчиси ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўлди