date

«Торино» бош мураббий этиб Роберто Д’Аверсани тайинлади

«Торино» бош мураббий этиб Роберто Д’Аверсани тайинлади

«Торино» расмий сайтида янги бош мураббий номини эълон қилди. Жамоани 50 ёшли мутахассис Роберто Д’Аверса қабул қилиб олди, унинг шартномаси 2025/2026 йилги мавсум якунигача мўлжалланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Якшанба куни туринликлар А Серияда сафарда «Женоа»га 0:3 ҳисобида ютқазди. Ҳозирда «Торино» турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда.

Д’Аверса қарийб икки йил аввал «Лечче»дан истеъфога чиқарилганди: у «Верона» футболчисининг кўкрагига бош билан зарба бергани учун жазоланган, бу ҳолат 2006 йилги жаҳон чемпионати финалидаги Зинедин Зидан воқеасини эслатганди. Ўтган мавсумда эса Д’Аверса «Эмполи»ни бошқарган.

«Торино»нинг навбатдаги учрашуви 1 март куни ўз майдонида «Лацио»га қарши бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Торино» бош мураббий этиб Роберто Д’Аверсани тайинлади