Елагин “Арсенал” фонида “Тоттенҳэм”ни кичик тошга қиёслади

Шарҳловчи Александр Елагин АПЛнинг 27-турида “Арсенал”га йирик ҳисобда ютқазган “Тоттенҳэм” ўйинига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
“Шпорлар”нинг ўз майдонидаги баҳсда “канонирлар” 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Елагин Жейми Карагернинг аввалроқ айтган фикрини ҳам эслатди: унингча, “Тоттенҳэм” қуйи лигага тушиб кетиш хавфи остида ва бу ҳолат сўнгги ярим асрдаги инглиз футболы учун энг катта фожеалардан бири бўлиши мумкин.
“Бу ўйинда ‘Арсенал’ қоядек эди, ‘Тоттенҳэм’ эса этик ичидаги майда тошдай. Афсус. Сиз эса асосан ҳакам ҳақида гапиряпсиз”, — деди Елагин ўзининг телеграм-каналида мухлисларга мурожаат қилиб.
Унинг таъкидлашича, “Тоттенҳэм” ҳимояси жуда содда ўйнаяпти ва жамоа мудофааси оғир аҳволда. 27 турдан кейин лондонликлар 29 очко билан жадвалда 16-ўринни эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!