date

Лапорта Хави 10 футболчини алмаштиришни сўраганини айтди

Лапорта Хави 10 футболчини алмаштиришни сўраганини айтди

"Барселона"нинг собиқ президенти Жоан Лапорта 2024 йилда Хави жамоа бош мураббийлигидан кетган жараённи эсга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Лапортанинг айтишича, қарор шошма-шошарлик билан қабул қилинмаган: у Хавига тажриба етишмаслигини билдирган, Хави эса Қатарда ишлагани давомида тажриба тўплаганини таъкидлаган. Раҳбар охир-оқибат мутахассисга ишонч билдирганини, бироқ ҳаммаси кутилгандек кечмаганини қайд этди.

Лапорта Хавининг баёнотлари клуб ёндашувини ўзгартирганини ҳам қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, у мураббийдан жамоага ишонч бормы, деб сўраганида Хави "100 фоиз" дея жавоб берган. Бироқ ўтган мавсум давомида мураббий бошқа фикр билдирганини, икки ҳафтадан сўнг эса "Барселона" яна икки йил рақобатбардош бўла олмаслигини айтган.

Шунингдек, Лапортанинг таъкидлашича, спорт директори Деко унга Хави таркибдан 10 нафар футболчини алмаштиришни сўраганини айтган. Лапорта бу гапларни Catalunya Radio эфирида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ёзида "Барселона" бош мураббийлигига Ханс-Дитер Флик тайинланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лапорта Хави 10 футболчини алмаштиришни сўраганини айтди