“Болонья” “Удинезе”ни пенальти голи билан енгиб, мағлубиятсиз сериясини узайтирди

А Сериянинг 26-турида “Болонья” “Удинезе”га қарши ҳужумда анча фаол кўринди: мезбонлар кўпроқ зарба берди, бироқ учрашув тақдирини битта 11 метрли зарба ҳал қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи бўлимдаги энг хавфли вазият стандартдан сўнг юзага келди: Томас Кристенсен бурчак зарбасидан кейин бош билан йўллаган тўпни бироз ноаниқ йўллади.
Иккинчи бўлимда Жонатан Роу гол урдим, деб ўйлади, аммо Жордан Земура тўпни дарвоза чизиғининг ўзида қайтарди. 72-дақиқада эса Сантьяго Кастро Йеспер Карлстром билан курашда йиқилди ва ҳакам пенальти белгилади. Федерико Бернардески нуқтадан аниқ зарба йўллади, дарвозабон эса бошқа бурчакка сакради — 1:0.
Шу тариқа “Болонья” мағлубиятлар сериясидан кейин кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди. “Удинезе” эса 11-ўринни бўлишиб турибди ва кетма-кет учинчи ўйинда ҳам очкосиз қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!