«Бетис» дерби олдидан очиқ машғулот анъанасини қайтарди

Испания чемпионатидаги навбатдаги баҳсда «Бетис» «Севилья»га қарши майдонга тушади. Бутун Европага машҳур, муросасиз рақиблар тўқнашуви арафасида клуб раҳбарияти биринчи даврада омад келтирган одатни яна ишга солди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гап шанба куни ўтказиладиган очиқ машғулот ҳақида кетмоқда — унда истаган мухлис қатнашиши мумкин. Мавсумнинг биринчи ярмида шундай тадбир пайтида стадионга 11 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрган, ўшанда «Бетис» сафaрда 2:0 ҳисобида зафар қучган эди.
Эслатиб ўтамиз, дерби якшанба оқшомида бўлиб ўтади. Жорий мавсумда чемпионатда «Бетис»нинг натижалари «Севилья»никига қараганда анча яхшироқ кўринмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг