Димарко «Интер» учун аввало гол уриш муҳимлигини айтди

Миланнинг «Интер» клуби ҳимоячиси Федерико Димарко Европа Чемпионлар Лигаси доирасида Норвегиянинг «Буде-Глимт» жамоасига қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида қатнашди. Жавоб баҳси 23 февраль куни бўлиб ўтади, илк ўйинда эса «нерадзуррилар» 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Димарконинг таъкидлашича, жамоа икки тўп фарқи билан ортда бораётгани сабабли, рақибнинг қарши ҳужумларига алоҳида эътибор қаратиши шарт. У «Буде-Глимт»нинг бу мавсум Чемпионлар Лигасида тезкор ўтишларда жуда хавфли бўлганини эслатиб ўтди.
Ҳимоячи фикрича, «Интер» учун биринчи вазифа — имкони борича тезроқ гол уриб, ҳисобни қисқартириш. Шундан кейин ўйин қандай кечишига қараб кейинги режалар тузилади.
Қайд этилишича, Димарко жорий мавсумда 6 та гол уриб, 15 та голли узатмани амалга оширган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!