«Мальорка» бош мураббийи билан ҳамкорликни тўхтатди

Испания Ла Лигасида навбатдаги мураббийлик ўзгариши юз берди. «Мальорка» бош мураббий Хагоба Аррасате билан хайрлашганини клуб матбуот хизмати расман маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб баёнотига кўра, бу қарор жамоанинг сўнгги натижалари ва турнир жадвалидаги ҳозирги ўрни таҳлил қилингач қабул қилинган. «Мальорка» мавсумнинг ҳал қилувчи учрашувлари олдидан янги ёндашувни синаб кўришни истамоқда.
«Мальорка» кетма-кет уч ўйинда мағлуб бўлди. Сўнгги учрашувда жамоа «Селта»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ҳозирда «Мальорка» 24 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг