Мостовой «Интер» ва «Буде-Глимт» ўйинига тахмин билдирди

Миланинг «Интер» жамоаси Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида норвегиялик «Буде-Глимт»га қарши жавоб учрашувини ўтказади. Баҳс олдидан Москва «Спартак»ининг собиқ футболчиси Александр Мостовой ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мостовойнинг таъкидлашича, икки тўп фарқини қайтариб олиш мумкин ва «Интер» интизомли ўйнаб, ўзига ортиқча ишониб кетмаса, буни уддалай олади. У ушбу ўйинга прогноз сифатида «Интер»нинг (-1,5) фора билан ғалабасини кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, илк учрашувда «нерадзуррилар» сафарда скандинавияликларга 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди.
«Интер» — «Буде-Глимт» жавоб баҳси бугун, 24-февраль куни Миландаги стадионда бўлиб ўтади. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланиши режалаштирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!