Карраҳер Дё’керешни жаҳон даражасидаги ҳужумчи деб билмайди

«Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда телеэксперт сифатида фаолият юритаётган Жейми Карраҳер «Арсенал»нинг швед марказий ҳужумчиси Виктор Дё’кереш ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Карраҳерга кўра, у Дё’керешни жаҳон даражасидаги форвард деб ҳисобламайди ва яқин мавсумлар учун «канонирлар»га энг тўғри танлов сифатида кўрмайди. Шунга қарамай, эксперт футболчининг характери ва ўзига ишончини юқори баҳолади: у тўпни қабул қилиб, вазиятдан гол чиқариб кетиши мумкинлигини таъкидлади. Карраҳер Дё’керешни айрим жиҳатларда Алан Ширерга ўхшатди.
Жорий мавсумда скандинавиялик ҳужумчи 15 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. Дё’кереш «Арсенал»да «гол+пас» кўрсаткичи бўйича энг яхши натижани қайд этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг