Марсело Гальярдо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади

Аргентина клуби «Ривер Плейт» бош мураббийи Марсело Гальярдо жамоани тарк этиш қарорига келди. Клуб расмий сайти бу борада баёнот эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гальярдо ўз лавозимини мамлакат чемпионатидаги «Банфилд»га қарши учрашувдан сўнг топширади. Ўйин 26 февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мураббий ихтиёрий истеъфога асосий сабаб сифатида жамоанинг кутилган натижаларни бера олмаётганини кўрсатмоқда: ҳозир «Ривер Плейт» турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.
Гальярдо «Ривер Плейт» билан мураббий сифатида икки бор ишлаган. У 2014–2022 йиллардаги фаолияти давомида жамоа билан 14 та совринни қўлга киритди, жумладан, Аргентина чемпионлиги ва Либертадорес кубогидаги икки ғалаба ҳам бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг