date

Педри ва Ферран Торрес «Реал» таркибидан кимни танлади

Педри ва Ферран Торрес «Реал» таркибидан кимни танлади

«Барселона» ярим ҳимоячиси Педри ва ҳужумчи Ферран Торрес машҳур El Hormiguero кўрсатувида меҳмон бўлди. Суҳбат чоғида улардан: агар имконият бўлса, «Реал»дан қайси битта футболчини «Барселона»га олиб келардингиз, деган саволга жавоб сўралди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Педри танловини аниқ айтди: «Менимча, Килиан Мбаппе».

Торрес ҳам шеригига қўшилди: «Ҳа, Мбаппе».

«Реал»нинг француз ҳужумчиси жорий мавсумда юқори натижадорлик кўрсатмоқда: у 33 учрашувда 38 та гол уриб, 6 та голли узатма муаллифи бўлган.

Ҳозирда Испания Ла Лигаси жадвалида «Барселона» пешқадам. Иккинчи ўриндаги «Реал» эса бир очко ортда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Педри ва Ферран Торрес «Реал» таркибидан кимни танлади