date

«Манчестер Юнайтед» Доргунинг майдонга қайтиш муддатини узайтирди

«Манчестер Юнайтед» Доргунинг майдонга қайтиш муддатини узайтирди

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Патрик Доргу жароҳат олган футболчилар рўйхатида қолмоқда. Indykaila News хабарига кўра, клуб 21 ёшли футболчига тикланиш жараёнида шошилмаслик бўйича тавсия берган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Қизил иблислар» штаби Доргунинг эрта қайтиши кейинчалик янада жиддий ва узоқ муддатли муаммоларга олиб келишини истамаъяпти.

Манбага кўра, энди «Манчестер Юнайтед» Доргунинг майдонга қайтишини апрел ойининг бошига режалаштирмоқда.

2025/2026 йилги мавсумда Патрик Доргу 24 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлган.

Ҳозирда «Манчестер Юнайтед» Англия Премер-лигаси турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» Доргунинг майдонга қайтиш муддатини узайтирди