date

Лапорта Месси «Барса»да қолишни истаганига ишонади

Лапорта Месси «Барса»да қолишни истаганига ишонади

«Барселона»нинг собиқ президенти Жоан Лапорта 2020/2021 йилги мавсум якунида Лионел Мессининг клубни тарк этиши ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Лапортанинг айтишича, Месси шартномани узайтиришни хоҳлаган, бироқ унинг атрофидагилар «ПСЖ» вариантини ҳам рад этмаган. У ерда аргентиналик юлдуз учун жуда жозибадор таклиф бўлган. «Месси қолишни истагани аниқ, биз ҳам бор кучимизни ишга солдик, лекин “Барселона”нинг иқтисодий аҳволи бунга имкон бермади. Ўша пайтда клуб молияси чегарага келиб қолган эди», — деди Лапорта 2Cat эфирида.

Эслатиб ўтамиз, Лапорта яқинда «Барселона» президенти лавозимини тарк этганди. У март ойида бўлиб ўтадиган сайловларда яна номзодини илгари суришни кўзламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лапорта Месси «Барса»да қолишни истаганига ишонади