«Реал» Николас Пасни қайтариб олишга қарор қилди

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячи Николас Пасни яна ўз сафига қайтарди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Marca хабарига кўра, «қироллик клуби» ўз тарбияланувчиси бўйича сотиб олиш бандини ишга туширишга қарор қилган. Клубда футболчини қайтариб олиш опцияси мавжуд ва келаси мавсумда аргентиналик Пас «Реал»нинг муҳим ўйинчиларидан бирига айланиши кутилмоқда.
Николас Пас 2024 йилда 6 миллион евро эвазига «Реал»дан «Комо»га ўтган, унинг шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у Италия клуби сафида барча мусобақаларда 28 та учрашув ўтказиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатма берди. Transfermarkt порталида Паснинг бозор қиймати 65 миллион еврага баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг