Испанияда Мбаппе ҳақида ёқимсиз хабар тарқалди

Испания ОАВлари Килиан Мбаппе Европа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкинлигини ёзди. Француз футболчи ўйин арафасидаги машғулотни тиззасидаги муаммо сабаб муддатидан олдин якунлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
AS нашри журналисти Рубен Мартиннинг маълумотига кўра, Мбаппенинг 25 февраль куниги «Бенфика»га қарши баҳсда майдонга тушиши эҳтимоли жуда паст. Бундан ташқари, у 2 март куни Ла Лигада «Хетафе»га қарши учрашувни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.
Қайд этилишича, «Реал» тиззадги муаммо тўлиқ йўқолмагани учун Мбаппега танаффус бериши мумкин.
Ҳозирда «Реал» Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. «Қироллик клуби» «Барселона»дан бир очкога ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг