date

Бергоми «Будё-Глимт»га қарши ўйин мени жуда ҳайратда қолдирди, деди

Бергоми «Будё-Глимт»га қарши ўйин мени жуда ҳайратда қолдирди, деди

«Интер»нинг афсонавий ҳимоячиси Жузеппе Бергоми жамоанинг Европа Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан сўнг фикр билдирди. Милан клуби норвегиялик «Будё-Глимт»га қарши ўйинларда кутилган натижани бера олмади ва турнир билан хайрлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бергомининг айтишича, рақиб жамоа уни жиддий таассурот остида қолдирган. У «Будё-Глимт»ни жисмонан кучли, тартибли ва дадил жамоа деб атади ҳамда уларнинг «Интер»га ўйин ташаббусини қўлга олиш имконини бермаганини таъкидлади.

Шунингдек, Бергоми натижани фақат битта эпизод ёки бир футболчининг хатоси билан боғламади. Унинг фикрича, норвегияликлар учрашув давомида умумий ўйин сифати бўйича устун бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Жузеппе Бергоми «Интер» сафида 1979 йилдан 1999 йилгача тўп сурган ва бутун профессионал фаолиятини айнан шу клубда ўтказган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бергоми «Будё-Глимт»га қарши ўйин мени жуда ҳайратда қолдирди, деди