date

Киву "Интер"нинг "сенсацион" мағлубиятидан сўнг нималар деди?

Киву "Интер"нинг "сенсацион" мағлубиятидан сўнг нималар деди?

Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи жавоб баҳсида “Интер” ўз майдонида “Будё-Глимт”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. Учрашувдан кейин миланликлар бош мураббийи Кристиан Киву бу натижа юзасидан ўз фикрларини билдирди. У жамоасининг ҳаракатини ҳимоя қилди, аммо рақибнинг бугунги кунда кучлироқ чиққанини ҳам тан олди.

Кивуга кўра, “Интер” зич ҳимояланган ва тартибли ўйнаган жамоага қарши қўлидан келганча ҳаракат қилган. У футболчиларни танқид қилиш ўрнига, уларнинг бор кучини сарфлаганини урғулади.

— Жуда зич ҳимояланган жамоага қарши қўлимиздан келганини қилдик. Йигитларни бу натижада айблай олмайман, чунки улар муваффақиятга эришиш учун бор кучларини сарфлашди. Натижадан жуда хафамиз. Афсуски, ўзимиздан кучли жамоага қарши ўйнадик, — деди у.

Шу билан бирга, мураббий рақибни ҳам очиқ табриклади. Унинг фикрича, “Будё-Глимт” кейинги босқич йўлланмасини мутлақо ҳақли қўлга киритган.

Матбуот анжуманида Кивудан “Чемпионлар лигасида бошқачароқ ўйин кўрсатиш мумкинмиди?” деган савол ҳам сўралди. Бу саволга жавобан у жамоанинг асосий мақсади ҳар доим рақобатбардош бўлиш бўлганини айтди. Лекин айрим жиҳатларда яхшироқ ҳаракат қилиш мумкинлигини ҳам яширмади.

— Мақсадимиз — рақобатбардош бўлиш. Ҳар доим шунга амал қилиб келганмиз. Ўйинни янада аниқроқ бошлашимиз мумкин эди. Агар вақтида гол урганимизда, рақибни босим остида ушлаб туришимиз мумкин эди. Лекин имкониятларимиз бунга йўл бермади, — дея изоҳлади мураббий.

Киву, шунингдек, зич тақвим ҳам ўз таъсирини кўрсатганини таъкидлади. Унинг фикрича, ҳар уч кунда майдонга тушиш жамоанинг жисмоний тикланишига қийинчилик туғдиради. Аммо буни тўлиқ баҳона сифатида кўрсатмасдан, ўйинда бошқачароқ футбол ҳам намойиш қилиш мумкин бўлганини тан олди.

— Ҳар уч кунда ўйнасангиз, кучни қайта тўплаш осон эмас. Лекин такрор айтаман, биз яхшироқ ўйнаб, бошқача футбол кўрсатишимиз мумкин эди. Рақиб 10 нафар футболчи билан ҳимояланди, бундай зичликни ёриб ўтиш жуда қийин. Турнирда узоққа боришни истагандик. Энди бу мағлубиятни тезроқ унутиш ва олдинга қараш керак, — деди у.

Қисқаси, Кивудан чиққан асосий мессеж шундай: “Интер” уриниш қилди, лекин бу кеча рақиб яхшироқ тайёр бўлган. Энди миланликлар учун энг муҳим вазифа — Чемпионлар лигасидаги аламни орқага ташлаб, қолган мусобақаларда ўзини тиклаб олиш.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Киву "Интер"нинг "сенсацион" мағлубиятидан сўнг нималар деди?