date

Хедира Винисиуснинг Алонсо давридаги асосий муаммосини айтди

Хедира Винисиуснинг Алонсо давридаги асосий муаммосини айтди

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Сами Хедира Винисиус Жуниор нега жамоанинг аввалги бош мураббийи Хаби Алонсо билан тўлиқ чиқиша олмагани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қайд этилишича, испаниялик мутахассис январ ойида, тайинланганидан атиги ярим йил ўтиб истеъфога чиқарилган. Футбол жамоатчилиги орасида октябрь ойидаги «эл класико»да Винисиуснинг алмаштирилишга кескин муносабати Алонсо учун «якун бошланиши» бўлгани ҳақида гаплар юради.

Хедиранинг таъкидлашича, Карло Анчелотти даврида Винисиус «Олтин тўп»га жуда яқин келган ва совринга муносиб кўринган. Алонсо эса жамоавий тузилма ва интизомни индивидуал эркинликдан устун қўйгани сабаб Винисиуснинг кучли томонлари кўпроқ чекланган. Арбелоа билан эса бразилиялик ҳужумчида яна эркинлик пайдо бўлгани ва бу унинг ўйинига дарҳол таъсир қилаётгани айтилди.

Винисиус Жуниор «қаймоқранглилар» сафида сўнгги тўрт учрашувда беш марта гол урди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хедира Винисиуснинг Алонсо давридаги асосий муаммосини айтди