date

Антуан Гризманн «Орландо Сити» таклифини кўриб чиқиши мумкин

Антуан Гризманн «Орландо Сити» таклифини кўриб чиқиши мумкин

Мадриднинг «Атлетико» клубида тўп сураётган 34 ёшли француз ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини АҚШда давом эттириш эҳтимоли бор. Бу ҳақда инсайдер Фабритсио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, МЛС вакили «Орландо Сити» футболчи билан музокараларни бошлаб юборган. Клуб Гризманнга уч йиллик шартнома таклиф қилган.

Гризманннинг «Атлетико» билан амалдаги битими келаси йил ўрталаригача мўлжалланган. Жорий мавсумда у мадридликлар сафида 22 учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди. Футболчининг бозор баҳоси 11 миллион еврони ташкил этади.

Шу тариқа, «Атлетико» яқин орада Гризманнни йўқотиб қўйиши ҳам мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Антуан Гризманн «Орландо Сити» таклифини кўриб чиқиши мумкин