date

Чемпионлар лигасидаги мағлубиятдан кейин «Интер» Кивуга маошини оширади

Чемпионлар лигасидаги мағлубиятдан кейин «Интер» Кивуга маошини оширади

«Интер» Европа Чемпионлар лигасидаги юришини эрта якунлади: миланликлар плей-офф саралаш босқичида «Буде-Глимт»га икки ўйинда ҳам имкониятни бой берди — сафарда 1:3, уйда эса 1:2. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шунга қарамай, клуб раҳбарияти бош мураббий Кристиан Кивунунг ишидан мамнун. Журналист Николо Скира хабар беришича, Киву янги шартномага жуда яқин: келишув 2028 йил ўрталаригача мўлжалланган бўлиб, яна бир мавсумга узайтириш бандини ҳам ўз ичига олади.

Манбага кўра, ҳужжатлар имзолангандан сўнг, мутахассиснинг маоши ҳам оширилади.

Киву «Интер»ни ўтган ёзда қабул қилиб олган. Ҳозир жамоа А Серияда ишончли пешқадам бўлиб бормоқда ва иккинчи ўриндаги «Милан»дан 10 очко олдинда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар лигасидаги мағлубиятдан кейин «Интер» Кивуга маошини оширади