date

«Бавария» Леннарт Карл маошини тўрт баробар оширмоқчи

«Бавария» Леннарт Карл маошини тўрт баробар оширмоқчи

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячи Леннарт Карлни жамоада олиб қолиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Sky Sports хабарига кўра, клуб яқин вақт ичида 18 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Германия чемпиони Карлнинг мавсумлик маошини 8 миллион еврогача оширишга тайёр. Ҳозирда у йилига 2 миллион евро олмоқда.

Леннарт Карл «Бавария» академияси тарбияланувчиси саналади. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 31 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатма берди. Transfermarkt портали Карлнинг бозор қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Леннарт Карл маошини тўрт баробар оширмоқчи