date

«ПСЖ» Матвей Сафоновни туғилган куни билан табриклади

«ПСЖ» Матвей Сафоновни туғилган куни билан табриклади

25-февраль, чоршанба куни Россия терма жамоаси ва Франциянинг «ПСЖ» клуби дарвозабони Матвей Сафонов таваллуд кунини нишонламоқда. Бугун футболчи 27 ёшга тўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Париж клуби матбуот хизмати россиялик футболчини байрам билан қутлаб, ижтимоий тармоқларда «Туғилган кунинг билан, Матвей» дея табрик йўллади.

Сафонов 2024 йилда «Краснодар»дан «ПСЖ» сафига келиб қўшилганди. Томонлар ўртасидаги шартнома 2029 йил ёзигача мўлжалланган.

Шу куни «ПСЖ» Чемпионлар лигасида «Монако»га қарши жавоб учрашувини ўтказади. Беллашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жамоада асосий дарвозабон масаласи ҳам муҳокамаларда: Сафонов ва Шевалье ўртасидаги танлов борасида бош мураббий Луис Энрике қарорини бергани ҳақида хабарлар тарқалган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «ПСЖ» Матвей Сафоновни туғилган куни билан табриклади