date

Норвегияда Хайкин терма жамоанинг асосий дарвозабони бўлиши кутилмоқда

Норвегияда Хайкин терма жамоанинг асосий дарвозабони бўлиши кутилмоқда

«Будё-Глимт» дарвозабони Никита Хайкин Норвегия фуқаролигини олганидан сўнг мамлакат терма жамоасида биринчи рақамга айланиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Норвегиялик журналист Ян Петтер Салведт россиялик посбоннинг клубдаги ўйинларини юқори баҳолаб, у Чемпионлар лигасида ҳам ўзини жуда яхши кўрсатаётганини таъкидлади.

«Ўйлайманки, ёзда у миллий жамоада биринчи рақам бўлади», — дея Салведтнинг сўзларини келтиради «Чемпионат».

Аввалроқ Хайкин Норвегия фуқаролигини олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни кетаётганини маълум қилганди.

Кеча «Будё-Глимт» Чемпионлар лигаси баҳсларида Милан «Интер»ини мусобақадан чиқариб юборди ва турнирнинг 1/8 финалига йўл олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Норвегияда Хайкин терма жамоанинг асосий дарвозабони бўлиши кутилмоқда