Гондурас Россияга қарши ўртоқлик учрашувидан воз кечди

Россия терма жамоасининг баҳорги йиғинiga оз вақт қолди, бироқ Россия футбол иттифоқи ҳали ҳам ўртоқлик учрашувлари учун барча рақиблар номини расман эълон қилгани йўқ. Шунга қарамай, илк спарринг Малiga қарши бўлиши деярли аниқ: африкаликлар келишув борлигини аввалроқ тасдиқлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Sport24 хабарига кўра, РФУ Гондурас терма жамоасига ҳам таклиф билан чиққан. Аммо Гондурас футбол федерацияси март ойининг сўнгги кунида Санкт-Петербургда ўйин ўтказиш ғоясини рад этган.
Манбага кўра, бу қарор Гондурас терма жамоасининг март ойидаги халқаро танаффус учун олдиндан тузилган режаларига боғлиқ.
Ҳозирда Гондурас FIFA рейтингида 65-ўринда турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг