date

«Реал» Арда Гюлерни туғилган куни билан табриклади

«Реал» Арда Гюлерни туғилган куни билан табриклади

Мадриднинг «Реал» клуби ижтимоий тармоқларда байрамона мурожаат билан чиқди. Жамоанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Арда Гюлер бугун 21 ёшга тўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Туғилган кунинг билан, Арда Гюлер!» — дейилади «Реал» матбуот хизмати хабарида.

Гюлер «Реал» сафига 2023 йил ёзида қўшилган. Шундан бери у 99 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол ва 23 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

«Реал» бугун кечқурун Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши уй учрашувини ўтказади. Ўтган ҳафта Лиссабондаги биринчи ўйинда «қаймоқранглилар» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Арда Гюлерни туғилган куни билан табриклади