Аллардайс Челси Палмерни барибир мос нархда сотади

«Вест Ҳем»нинг собиқ бош мураббийи Сэм Аллардайс «Манчестер Юнайтед» «Челси» ярим ҳимоячиси Коул Палмерга қизиқаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аллардайснинг фикрича, «Челси» барибир Палмерни муносиб таклиф бўлса сотишга тайёр бўлади. «Гап шундаки, ‘Манчестер Юнайтед’da ‘Челси’ хоҳлайдиган пул борми-йўқми. Палмер яна камида саккиз йил юқори даражада ўйнай олади. У ‘Челси’га келган илк куниданоқ ўз иқтидорини кўрсатди. Ҳозир жароҳат сабаб ўйинида бироз пасайиш бор, аммо тез орада аввалги даражасига қайтади», — деди Аллардайс No Tippy Tappy Football’га берган интервьюсида.
Жорий мавсумда Коул Палмер «Челси» сафида барча мусобақаларда 19 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!