date

Дузе ПСЖнинг Чемпионлар лигаси 1/8 финалига чиқишини баҳолади

Дузе ПСЖнинг Чемпионлар лигаси 1/8 финалига чиқишини баҳолади

ПСЖ ҳужумчиси Дезире Дузе Чемпионлар лигасидаги «Монако» билан 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг фикр билдирди. Икки ўйин якунига кўра парижликлар умумий 5/4 ҳисобида устун келиб, 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Дузе УЕФАга берган интервьюсида жамоа кейинги босқичга ўтгани учун хурсандлигини таъкидлади. Унинг айтишича, бу синовдан ўтиш жуда муҳим бўлган, ПСЖ эса ўйин давомида ҳисобни тенглаштириб, характер ва матонатини кўрсата олган.

Шунингдек, у «Монако»ни юқори савиядаги футболчилар жам бўлган кучли жамоа сифатида эътироф этиб, Чемпионлар лигасида ҳар бир учрашув оғир кечишини қайд этди. «Бугун вазифани бажардик, энг муҳими ҳам шу», — деди Дузе.

1/8 финалда ПСЖнинг рақиби «Барселона» ёки «Челси» бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дузе ПСЖнинг Чемпионлар лигаси 1/8 финалига чиқишини баҳолади