Фермин Лопес яна 11 голга етиб, рекордини такрорлади

Фермин Лопес яна 11 голга етиб, рекордини такрорлади

Ўтган дам олиш кунлари Каталониянинг «Барселона» жамоаси Испания чемпионати аутсайдерларидан бири «Леванте»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда ярим ҳимоячи Фермин Лопес ҳам навбатдаги голини уриб, мавсумдаги голлари сонини 11 тага етказди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу тариқа у «Барса» сафидаги шахсий самарадорлик рекордини қайтадан такрорлади: 2023/2024 йилги мавсумда ҳам Лопес 11 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. Айни пайтда эса олдинда ҳали етарлича ўйин бор ва у бу кўрсаткични яхшилаш имкониятига эга.

«Барселона» учун эса бу ғалаба муҳим аҳамият касб этди: амалдаги Испания чемпиони ўтган ҳафта охиридаги натижадан сўнг турнир жадвалида яна етакчиликни қайтариб олди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар