date

Винисиус «Реал» сафида кетма-кет бешинчи ўйинда гол урди

Винисиус «Реал» сафида кетма-кет бешинчи ўйинда гол урди

Мадриднинг «Реал» жамоаси Португалиянинг «Бенфика» клубини мағлуб этди, учрашувда яна бир бор бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор ўз номини табло'га ёздириб қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Маълум бўлишича, Винисиус «Реал» таркибида кетма-кет бешта ўйинда гол урмоқда. Бу кўрсаткич унинг мадридликлар сафидаги энг яхши сериясига тенглашди.

Винисиус илк бор шундай натижани 2022 йил август-сентябрь ойларида қайд этган: ўшанда у беш учрашувда беш гол урган эди. Ҳозирги серияда эса унинг ҳисобида беш ўйинда олти гол бор.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор 2019 йилдан буён Испаниянинг «Реал» клубида тўп суриб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Винисиус «Реал» сафида кетма-кет бешинчи ўйинда гол урди