date

Месси Испания терма жамоасида ҳам ўйнаши мумкин эди

Месси Испания терма жамоасида ҳам ўйнаши мумкин эди

Ҳужумчи Лионел Месси миллий жамоа даражасида Аргентина эмас, Испания терма жамоасини танлаш эҳтимоли бўлганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мессининг сўзларига кўра, у аллақачон «Барселона»да ўйнаётган пайтда бу вариант кун тартибига чиққан ва унга бундай қарор кўплаб футболчиларда учраши, одатий ҳол экани эслатилган. У ёшлигида Барселонага кўчиб келгани ва тайёргарликнинг асосий қисмини клуб академиясида ўтказгани сабаб, Испания учун ўйнаш имконияти ҳақиқатдан ҳам мавжуд бўлган.

Шунга қарамай, Месси танловида қатъий турганини таъкидлади: унинг юраги доим Аргентина билан бўлганини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2022 йилда Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси Испания терма жамоасида ҳам ўйнаши мумкин эди