date

Пол Скоулз «Арсенал»га қарши «Челси» ғалабасини кутмоқда

Пол Скоулз «Арсенал»га қарши «Челси» ғалабасини кутмоқда

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Пол Скоулз АПЛнинг 28-турида бўлиб ўтадиган «Арсенал» — «Челси» учрашуви олдидан ўз тахминларини билдирди. Лондон дербиси 1 март куни «Эмирейтс» стадионида ўтказилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Скоулз бу баҳсда «Челси»га устунлик бермоқда. Унинг фикрича, ўйин жуда эҳтиёткор руҳда ўтиб, ҳатто 0:0 ҳисобида ҳам якунланиши мумкин. «Мен ‘Челси’ ғалабасига пул тикаман. Наздимда, дуранг ёки ‘Челси’ ютади», — деди у The Overlap'га.

Ҳозирда «Арсенал» Англия чемпионати жадвалида 61 очко билан пешқадам бўлиб турибди. «Челси» эса 45 очко жамғарган ҳолда бешинчи поғонани эгаллаган. Жамоалар жорий мавсумда Лига кубоги ярим финалида ҳам тўқнаш келган: «Стемфорд Бриж»даги илк ўйинда «Арсенал» 3:2 ҳисобида зафар қучган, «Эмирейтс»даги жавоб баҳсида эса «канонирлар» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пол Скоулз «Арсенал»га қарши «Челси» ғалабасини кутмоқда