Николас Жексон «Бавария»даги ролидан норози бўлиб қолди

Мюнхеннинг «Бавария» клубида ҳужумчи Николас Жексон ўзининг ҳозирги ҳолатидан қониқмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Bild хабарига кўра, сенегаллик футболчи жамоада ўйин амалиёти камлигидан норози бўлаётган ягона ўйинчи ҳисобланади. Унинг ранжигани жамоа ичида ҳам сезилмоқда. Қолган футболчилар эса чекланган ролини қабул қилиб, кўпроқ дақиқага муносиб бўлиш учун ҳаракат қилмоқда.
«Бавария» Николас Жексонни 2025 йил сентябрида «Челси»дан мавсум охиригача 16 миллион евро эвазига ижарага олган. Келишувда футболчини 65 миллион еврога сотиб олиш банди ҳам бор. Жорий мавсумда у «Бавария» сафида барча мусобақаларда 22 учрашув ўтказиб, 5 та гол урди ва 1 та голли пас берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг