date

Goal талқинида Чемпионлар лигасининг асосий фаворитлари янгиланди

Goal талқинида Чемпионлар лигасининг асосий фаворитлари янгиланди

Goal портали журналистлари плей-офф йўлланмалари учун ўтказилган стыковой раунд якунидан сўнг Чемпионлар лигаси фаворитлари рейтинги ни қайта тузди. Рўйхат тепасида ҳамон Лондоннинг “Арсенал”и турибди. Қизиғи, “канонирлар” клуб тарихида ҳали бирор марта ҳам Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритмаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

“Арсенал”нинг турнирдаги энг катта ютуғи 2006 йилги финал бўлиб қолмоқда: ўшанда лондонликлар ҳал қилувчи баҳсда “Барселона”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

Янгиланган рейтингда иккинчи ўринни “Бавария” эгаллади, кучли учликка эса “Манчестер Сити” кўтарилди.

Кейинги ўринлар қуйидагича жойлашган: “Ливерпул”, “ПСЖ”, “Барселона”, “Реал”, “Челси”, “Атлетико”, “Спортинг”, “Ньюкасл”, “Аталанта”, “Буде-Глимт”, “Тоттенҳем”, “Галатасарой”, “Байер”.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Чемпионлар лигасида ғолибликни “ПСЖ” қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Goal талқинида Чемпионлар лигасининг асосий фаворитлари янгиланди