Манчестер Юнайтед Каррик ўрнига янги мураббий изламоқда

Манчестер Юнайтед раҳбарияти Майкл Каррикдан кейинги давр учун турли вариантларни синчиклаб ўрганишда давом этмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Каррик жамоада ижобий натижалар кўрсатаётган бўлса-да, унинг клубдаги узоқ муддатли келажаги ҳануз мавҳум: амалдаги шартномаси ёзда якунланади. Инсайдер Бен Жейкобс хабарига кўра, “қизил иблислар” Португалия терма жамоасини бошқараётган Роберто Мартинес номзодини ҳам кўриб чиқмоқда. Испаниялик мутахассис жаҳон чемпионатидан сўнг бўшаши кутилмоқда.
Мартинес инглиз футболи билан яхши таниш: у аввалроқ “Суонси”, “Уиган” ва “Эвертон” клубларини бошқариб, айнан шу ерда мураббий сифатида ном чиқарган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг