Эранио Аллегри Леау учун самаралироқ рол топди деб ҳисоблайди

“Милан”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Стефано Эранио португалиялик ҳужумчи Рафаэл Леаунинг янги роли ҳақида фикр билдирди. Массимилиано Аллегри жамоага келгач, Леау марказий ҳужумчи сифатида синаб кўрилмоқда ва Эранио бу ўзгаришни фойдалироқ ечим деб билади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эранионинг таъкидлашича, Леау кучли индивидуал сифатларга эга, бироқ баъзан тартибсизроқ ва эркин услубда ҳаракат қилади. Унинг фикрича, Аллегри вазиятни нозик ҳисоблаб, Леауни энг кўп самара берадиган жойга қўйди — у энди тўпсиз ҳолатда ортиқча югуришга мажбур бўлмайди.
Ма’лумот учун, Стефано Эранио “Милан” сафида Фабио Капелло даврида, ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталарда тўп сурган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг