date

Диего Коста Пике ва Пуйолдан мени ҳақоратлашни сўраган

Диего Коста Пике ва Пуйолдан мени ҳақоратлашни сўраган

Мадриднинг «Атлетико» клубида тўп сурган Диего Коста «Барселона» ҳимоячилари Херар Пике ва Карлес Пуйолга қарши ўйинлар қандай ўтганини эслади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳужумчи 2010-йилларнинг биринчи ярмида Диего Симеоне жамоасида ёрқин ўйин кўрсатиб, кейинроқ «Челси»га йўл олган.

Костанинг айтишича, «Барселона»га қарши баҳсларда Пике ва Пуйол у билан қаттиқ курашган, бироқ кейин узр сўрашган. Форвард эса улардан узр сўрамасликни, аксинча, ўзини ҳақорат қилиб, жанговор руҳини оширишни сўраган.

Шунингдек, у «Барса»га қарши ўйинларда «Атлетико» кўпроқ ҳимояланишига тўғри келгани, тўп эса камдан-кам оёқларига тушганини таъкидлади. Коста хотираларини Barca Universal келтиради.

37 ёшли, бразилиялик илдизларга эга испаниялик футболчи 2025 йил бошидан бери клубсиз қолмоқда. У «Атлетико» сафида жами 217 учрашувда майдонга тушиб, 83 та гол урган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Диего Коста Пике ва Пуйолдан мени ҳақоратлашни сўраган