date

Неймар голини Винисиус учун рақс билан нишонлади

Неймар голини Винисиус учун рақс билан нишонлади

«Сантос» ҳужумчиси Неймар Бразилия чемпионатида урган голини Винисиус Жуниор услубидаги байрам билан нишонлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

34 ёшли футболчи «Васко да Гама»га қарши учрашувда дубл қайд этди, натижада «Сантос» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин тугаганидан сўнг Неймар нега айнан шу рақсни такрорлаганини изоҳлади.

«Бу — Вини учун. У Португалияда «Бенфика» дарвозасига гол ургач, мен унга: «Агар «Бернабеу»да ҳам гол урсанг, ўша рақсни қил, мен эса ўзим гол урганимда такрорлайман», дегандим», — дея Неймaрнинг сўзларини Madrid Xtra келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Винисиуснинг ўша рақсi аввалроқ баҳс-мунозарага сабаб бўлганди: «Бенфика» томони буни провокация сифатида қабул қилган, лиссабонликлар мураббийи Жозе Моуриньо эса «қаймоқранглилар» юлдузининг ҳаракатидан очиқ норозилигини билдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Неймар голини Винисиус учун рақс билан нишонлади