Мартин Демикелис Испанияда «Мальорка» бош мураббийи бўлди

Аргентиналик мутахассис Мартин Демикелис фаолиятини Испания чемпионатида давом эттиради. У Ла Лига вакили «Мальорка» жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар 2025/2026 йилги мавсум якунигача мўлжалланган қисқа муддатли шартнома имзолаган. Келишувда ҳамкорликни яна бир мавсумга узайтириш банди ҳам бор.
Демикелиснинг Испанияга келишидан аввалги сўнгги иш жойи Мексиканинг «Монтеррей» клуби бўлган. Мутахассис ўша жамоани ўтган йили тарк этганди.
Жорий мавсумда «Мальорка» Ла Лигада қуйи лигага тушиб кетмаслик учун курашмоқда. 25 турдан кейин жамоа 24 очко билан турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг