date

Бундеслига гранди "Интер"дан Бенжамен Паварга кўз тикди

Бундеслига гранди "Интер"дан Бенжамен Паварга кўз тикди

Ҳимоячи Бенжамен Павар ёзги трансфер ойнасида яна жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

"Интер"дан мавсум охиригача ижарага олинган франсуз футболчисини "Марсель" 15 млн евро лик сотиб олиш бандини фаоллаштиришни режалаштирмаяпти. Журналист Николо Скира хабарига кўра, 29 ёшли ўйинчи бўйича яқинда Дортмунднинг "Боруссия"си сўров юборган, шунингдек номи ошкор этилмаган Саудия клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Нерадзуррилар" раҳбарияти эса футболчини мавсумлар оралиғида сотишни кўзламоқда.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Паварнинг бозор баҳоси 20 млн еврони ташкил этади. Унинг "Интер" билан шартномаси 2028 йил ўрталаригача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бундеслига гранди "Интер"дан Бенжамен Паварга кўз тикди