Сёмин Головиннинг жорий мавсумдаги формасини баҳолади

Россиялик машҳур мураббий Юрий Сёмин «Монако» ярим ҳимоячиси Александр Головиннинг жорий мавсумдаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сёмин Головиннинг сўнгги учрашувда голли узатма берганини эслатиб, унинг ҳаракати ёмон бўлмаганини таъкидлади. Мураббийнинг айтишича, футболчига фақат ҳиссиётларини бироз назорат қилиш устида ишлаш керак. У Головинда ҳозир омадсиз давр кетаётганини ҳам, ўйинида пасайиш борлигини ҳам кўрмаётганини айтди.
Жорий мавсумда 29 ёшли Головин барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда 26 та учрашувда майдонга тушди, 2 та гол урди ва 5 та ассист амалга оширди.
28 февраль, шанба куни «Монако» Франция чемпионати 24-тури доирасида ўз майдонида «Анже»ни қабул қилади. Учрашув 23:00 да (Тошкент вақти билан) бошланиши белгиланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!