date

Генич «Барселона» — «Вильярреал» ўйинига тахминини билдирди

Генич «Барселона» — «Вильярреал» ўйинига тахминини билдирди

Испания чемпионатининг 26-турида Каталониянинг «Барселона» жамоаси ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилади. Бўлажак учрашув бўйича футбол шарҳловчиси Константин Генич ўз прогнозини берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Генич фикрича, «Барселона» бу рақибдан устун келиши керак, бироқ ўйинни гол ўтказмасдан якунлаш осон бўлмайди. Унинг тахмини: «Барселона» ғалаба қозонади ва ҳар иккала жамоа ҳам гол уради.

«Барселона» — «Вильярреал» баҳси шанба, 28-февраль куни «Камп Ноу» стадионида ўтказилади. Ўйин 20:15 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

La Liga турнир жадвалида «кўк-анорранглилар» пешқадам бўлиб турибди, «сариқ сув ости кемаси» эса учинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Генич «Барселона» — «Вильярреал» ўйинига тахминини билдирди