Димарко Чемпионлар лигасидан сўнг асосий мақсадларини айтди

“Интер”нинг чап қанот ҳимоячиси Федерико Димарко жамоа Чемпионлар лигасидаги иштироқини якунлагач, мавсум ва терма жамоа борасидаги режаларини очиқлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
“Нерадзуррилар” Европанинг энг нуфузли мусобақасида плей-оффнинг стик босқичида Норвегиянинг “Будё-Глимт” клубига икки ўйин натижасига кўра 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
28 ёшли футболчи Sky Sport'га берган интервьюсида: “Ҳар доимгидек астойдил ишлайман. Баъзан мавсум омадли келади, баъзан эса ҳаммаси ҳам ўхшамайди. Орзуларим? Скудетто ютишни ва Италия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига чиқишни хоҳлайман. Бу шунчаки орзу эмас, эришилиши шарт бўлган мақсадлар”, — деди.
Айни пайтда “Интер” А Серия турнир жадвалида ишончли етакчилик қилмоқда: 26 турдан сўнг жамоа иккинчи ўриндаги “Милан”ни 10 очкога ортда қолдирган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!